Тиш кариесининг юзага келиши бир канча омилларга боғлиқ. Жумладан, оғиз бўшлиғи гигиенасининг пастлиги, сўлак қовушқоқлигининг ортиши, овқатланиш таркиби ва тартибига, иқлим ва географик шароитлар, ёндош касалликларнинг мавжудлиги асосий омиллардан ҳисобланади. Сўнгги йилларда кариесни олдини олиш учун фтор сакдовчи таблеткаларни қўллаш самарадорлиги тўғрисида жуда кўп гапирилмокда, Ўзбекистон Республикасида тишлар кариесининг жадаллиги ва тарқалишининг муаммоси мавжуд, чунки мазкур муаммони юзага келтирувчи омиллардан бири сувда фтор микдорини камлиги ҳисобланади. Бизнинг мамлакатимизда фторланган таблеткаларни қўллаш билан тишлар кариесини олдини олиш ўтказилмаган.